qarashlar
2. "Биз газ-заправкаларининг иш вақтини чегараладик, яъни — уларни ёпмадик" 3.0
Республика бўйлаб ўтган куни ва кеча, айниқса воҳа ва водий вилоятларида газ заправкалари аллақачон ё ишламаяпти ёки бир неча соатлик ўта чекланган режимда очилмоқда ва тушга етмай ёпилмоқда.
Энергетика вазирлиги эса бугун соат 11дан ўтиб республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилаётганини эълон қилмоқда (https://t.me/minenergy_uz/10574).
Албатта, газ таъминоти тизимига ўтган куни бошланган ва яна бир неча кун давом этадиган совуқ ҳаво ўз таъсирини ўтказиши табиий. Қолаверса, Газлидаги авария (https://t.me/minenergy_uz/10572)оқибатлари ҳали тўлиқ бартараф этилмаган кўринади ва магистрал қувурлардаги босимга таъсирини ўтказишда давом этади. Тизим ўтган йилдагидан кўра бардошлироқ бўлиб қолгани йўқлиги ўта иссиқ келган қиш фонидаги декабрь, январь ва шу кунлардаги кичик аномал совуқларда юз бераётган узилишлардан ҳам яққол кўринмоқда.
Бошқача айтганда, ҳаммаси тушунарли. Лекин шу "ўзингиз тушунасиз" шароитида тўғри ахборот ва сифатли коммуникация етказиш ҳам мумкин.
Ёзавериб чарчаган бўлсакда, яна такрорлаш зарур:
Республика бўйича газ заправкаларининг ишлаш графиги, реал режимда ишлаётгани ё ишламаётгани, айни ҳолатдаги қолдиқ лимити каби маълумотларни узатиб туриш шунчалик қийинми?
Майли онлайн ҳам бўлмасин. Газ лимити берилаётган ва амалда ишлаетган заправкалар рўйхатини, манзил ва локациялари билан ҳар куни икки марта эълон қилиш мумкиндир ахир?
3. Нега газ заправкалар бўйича онлайн ахборот узатилмайди?
Шахсий фикри ожизимча бунинг сабаби жуда оддий.
Агар ҳар бир локация бўйича ишлаётган заправкалар ва лимитлар ҳақида онлайн ахборот узатиш бошланса, "қисқа муддатли чекловлар" деган важ қип-қизил ёлғонлиги маълум бўлиб қолиши мумкин.
Яъни онлайн ахборот режими жорий қилинса, "қисқа муддатли чеклов" дейилганда юзлаб заправкалар учун бир ҳафталик ёпиқликни, яна юзлаб заправкалар учун кунига 3 соатлик иш режимини англатиши онлайнда кўриниб туради.
Бундай адолатли ҳақиқат кимга керак? Кимга ёқимли?
Comments
0 comment